Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Навбаҳор» дурангни қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ўтган турда “Локомотив”га ютқазиб қўйганидан кейин амалдаги чемпион ўз унвонини сақлаб қолиш учун қолган ўйинларда албатта ғалаба қозониши шарт эди. Аммо Миржалол Қосимов шогирдлари ўз майдонларида “Навбаҳор” билан ўйинда очко йўқотишларига бир баҳя қолди. Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Камолиддин Мурзоевнинг голи эвазига ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги ягона гол бурчак тўпидан сўнг киритилди. Баландлатиб узатилган тўпни қайтаришда наманганлик ҳимоячи қалтис ҳаракат қилди ва унинг бошига теккан тўп дарвозанинг олис устунига тегиб қайтди. Мурзоев эса унга бош билан зарба берди. Тўп чизиқни кесиб ўтганидан сўнг чизиқни ичида турган футболчи уни майдонга қайтарди. Гол бўлганини қанот ҳаками аниқлай олди.

Ўйин давомида бунёдкорчилар жуда ва жуда кўп имкониятларга эга бўлишди. Мурзоев, Тўраев, Карпенко, Саломов ва захирадан майдонга тушган Ҳасанов гол уриш вазиятлар бўлди. Аммо бугун “Навбаҳор”нинг қария дарвозабони жуда яхши ўйнади.

Жасур захирадан майдонга тушганини айтиб ўтдик. Аммо асосий таркибда майдонга тушган Акмал Шораҳмедов ҳали жисмонан тикланмагани кўзга ташланди. Шораҳмедов наманганликлар учун у қадар хавфли ўйинчи бўла олмади.

Ушбу мавсумда чемпион номи сўнгги турда аниқ бўлиши кўпчиликни хурсанд қилаётган эди. Агар “қалдирғочлар” ғалаба қозона олишмаганида чемпион номи деярли маълум бўлиб улгурарди. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги фарқ 2 очколигича қоладиган бўлди.

ОЛИЙ ЛИГА. 23-ТУР
“БУНЁДКОР” – “НАВБАҲОР” - 1:0
Гол: Камолиддин Мурзоев (90+2)
Огоҳлантиришлар: Артём Филипосян (33), Игнатий Нестеров (90+3), Баҳодир Пардаев (90+4),  — Абдуазиз Султонов (12), Собир Ҳамидов (75), Тимур Султонов (90+3)
Четлатиш: Абдуазиз Султонов (88, иккинчи огоҳлантириш)
“Бунёдкор”: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов (Баҳодир Пардаев 82), 4.Хайрулла Каримов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Шавкат Саломов (Жасур Ҳасанов 64), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев, 22.Виктор Карпенко (Алибобо Раҳматуллаев 68), 23.Саҳоб Жўраев
“Навбаҳор”: 16.Денис Романенко, 2.Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 4.Абдумажид Тоиров, 15.Акром Баҳриддинов, 6.Жаҳонгир Меҳмонов, 7.Абдуазиз Султонов, 8.Аъзам Алиев, 9.Собир Ҳамидов, 10.Алишер Маҳмудов, 11.Жафар Ирисметов (Абдумалик Абдуллаев 59, Ринат Байрамов ), 13.Темур Султонов
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Бахтиёр Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:57, 19.10.2012.
Ўқилди: 3735 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.