“Интер” ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "Фенербахче" 37 ёшли боснияликка даъвогар. Туркия клуби яқин кунларда ҳужумчининг эркин агент сифатида трансферини эълон қилмоқчи.
2022/23 йилги мавсумда Жеко 51 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt футболчини 4 миллион еврога баҳоламоқда.