2014 йилда Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Кеча ушбу мусобақанинг саралаш босқичига қуръа ташланди. 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинди.
Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида араб жамоалари — Иордания, Ливан ва Кувайт билан куч синашадиган бўлди.
Умуман олганда, саралашда иштирок этадиган 16та жамоанинг фақат 2таси аввал қитъа чемпионатининг финал босқичида иштирок этган. Таиланд терма жамоаси 1983 йилги Осиё кубогини қўлга киритишган бўлса, Ҳиндистон терма жамоаси эса 1979 ва 1983 йилларда 2-ўринни эгаллаган.
Қуръа 2010 йили бўлиб ўтган Осиё чемпионати натижалари рейтинги асосида ташланди. Ўша мусобақада дастлабки 4та ўринни олган жамоалар тўғридан-тўғри Осиё кубогида иштирок этишади.
Саралашда 1-ўринни олган жамоалар ҳам қитъа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Саралаш ўйинлари эса келаси йил май ойида ўтказилади.
Аёллар ўртасида Осиё кубоги-2014 саралаш гуруҳлари
"А" гуруҳи: Ўзбекистон, Иордания, Ливан, Кувайт.
"B" гуруҳи: Таиланд, Эрон, Филиппин, Бангладеш.
"C" гуруҳи: Вьетнам, Гонконг, Қирғизистон, Баҳрайн
"D" гуруҳи: Мьянмар, Хитой Тайпейи, Фаластин, Ҳиндистон.