Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

U-17 Осиё кубогининг 2-турида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 июнь, сешанба куни Ҳиндистонга қарши баҳс юритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлим охирлаб бораётганда Муҳаммадали Раимов Ўзбекистонга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

"D" гуруҳининг иккинчи ўйинида Япония ўсмирлари Вьетнамни 4:0 ҳисобида таслим этди.

1-турда Ўзбекистон футболчилари Японияга қарши баҳс олиб борган ва ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Сўнгги тур олдидан Япония ва Ўзбекистон жамоалари 4 очкодан тўплаб, гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. 3-турда Ўзбекистон Вьетнамга қарши, Япония эса Ҳиндистонга қарши тўп суради. Ўйинлар 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа чорак финалда "C" гуруҳи 2-ўрин эгаси билан ўйнайди. Айни вақтда Австралия, Хитой ва Тожикистон ушбу ўринга даъвогар. Мазкур гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб қўйган Саудия Арабистони эса "D" гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоа билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада ярим финалига чиққан жамоалар U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

U-17 Осиё Кубоги—2023
2-тур баҳслари
20 июнь, сешанба

Ўзбекистон – Ҳиндистон 1:0
Гол: 1:0 – 81 Раимов.

Вьетнам – Япония 0:4
Голлар: 0:1 – 2 Мичиваки, 0:2 – 59 Мочизуки, 0:3 – 66 Сато, 0:4 – 74 Мочизуки.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:31, 20.06.2023.
Ўқилди: 45936 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик