"Бавария" дарвозабони Александр Нюбель АПЛ жамоасига ўтмоқчи.
Манбага кўра, 26 ёшли дарвозабон еврокубокларда ҳаракат қиладиган Премьер-лига жамоасига ўтмоқчи.
Сўнгги икки мавсумда Нюбель "Монако"да ижара асосида ўйнади. 2022/23 йилги мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 75 та гол ўтказиб юборган ва 10 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.