Кириш Регистрация

Ҳиндистон U17 бош мураббийи: «Ўзбекистонни тўхтата олдик, аммо бир вазиятда омадимиз келмади»

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Бибиано Фернандес U17 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Бизга қийин бўлишини билардик. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда рақибни тўхтата олдик. Иккинчи бўлимда ҳам бунга ҳаракат қилдик. Ўз шогирдларим билан фахрланаман. Чунки, улар бугун майдонда 100 фоиз кучларини беришди. Кейинги ўйинни интизорлик билан кутамиз.

Ўйлашимча, биз яхши ҳимояландик. Ўтказиб юборилган ягона голда омадимиз келмади. Ўша пайтда бироз тажавузкор ҳимояланганимизда зарбани қайтаришимиз мумкин эди.

Энди бизда бир очко бўлса, асосий рақибларимиз ҳисобида 4 очкодан мавжуд. Япониянинг қандай кучга эга эканини биламиз. Улар ушбу ёш тоифасида мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Аммо футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Биз режа ишлаб чиқамиз. Агар ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқишимиз мумкин.

Ушбу Осиё чемпионати футболчилар учун яхши тажриба бўлмоқда. Дастлабки икки ўйиндан тўғри хулоса чиқарамиз. Ўртоқлик ўйинлари ва расмий ўйинлар ўртасида фарқ катта. Биз жамоа сифатида олдинга интиламиз", — деди Фернандес.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:09, 21.06.2023.
Ўқилди: 3381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик