"Тоттенхэм" футболчиси Сон Хён-Минга Саудия Арабистони клубларидан таклиф берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бунга ҳужумчининг ўзи муносабат билдирди. Сон шундай дейди:
"Мен учун ҳозир пул муҳим нарса эмас. Бўлган таклифларга эътибор қаратмайман. Мен учун энг муҳими ўзим севган лигада шараф билан ўйнашдир. Ўйлайманки, АПЛда ҳали нималаргадир эриша оламан".