Кириш Регистрация

Моуриньо дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси финалида “Севилья”га қарши ўйинда (1:1, пенальтилар 1:4) ҳакамни ҳақорат қилгани учун Европа мусобақаларидан 4 ўйинга дисквалификация қилинди.

60 ёшли мутахассис Европа лигасининг ҳал қилувчи ўйинида Энтони Тейлорнинг ишидан норози бўлди. У ўйин тугагандан сўнг автотураргоҳда ҳакамни ҳақорат қилган.

Шу тариқа, Моуриньо 2023/24 йилги мавсумда Европа лигаси гуруҳ босқичининг аксарият ўйинларини ўтказиб юборади.

Бундан ташқари, УЕФА "Рома"ни жамоа ва унинг мухлисларининг номақбул хатти-ҳаракати учун 55 минг евро жаримага тортди.

Киритилди: 21:07, 21.06.2023.
Ўқилди: 1996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.