"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"га ўтишга умид қилмоқда. Лондон клуби ўз тарбияланувчиси учун 117 миллион евро олмоқчи.
Манба берган хабарга кўра, англиялик ҳужумчи, агар "Тоттенхэм" президенти Даниел Леви футболчининг нархини пасайтирса, "МЮ" музокараларга қайтиши мумкин деб ҳисобламоқда. "Шпорлар" келаси ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган 29 ёшли футболчи учун ҳозирда камида 117 миллион евро олмоқчи.
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ушбу босқичда айнан "шпорлар"нинг молиявий талаблари туфайли футболчига қизиқишни йўқотган. “Қизил иблислар” айни дамда “Аталанта”дан Расмус Хёйлундни сотиб олишга этибор қаратишган.
Кейн ўтган мавсумда "Тоттенхэм" таркибида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.