Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШ билан эҳтимолий ўйини мантиққа тўғри келмайди

Баҳо:
+ | -1

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон МТЖнинг АҚШ билан ўтказадиган эҳтимолий ўртоқлик учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди. 

"Яқинда "CAFA" финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийининг ёрдамчиси жамоанинг сентябрь ойида АҚШ МТЖга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишини маълум қилди. Ҳамма учун ажойиб янгилик. Лекин битта савол туғилади. Бир неча ой аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Софияда Болгарияга қарши майдонга тушишини маълум қилинганди.

Гап шундаки, ФИФА принципиал жиҳатдан бир жамоанинг турли конфедерациялар ҳудудида ўйин ўтказишини тақиқлайди. Агар бир шаҳардан иккинчи шаҳаргача парвоз беш соатдан кўп бўлмаса ҳамда вақт зоналари орасидаги фарқ икки соатдан кўп бўлмаса, бу истисно қилиниши мумкин.

Софиядан Сент-Луисгача деярли 9000 километр. Сиз беш соат уча олмайсиз. Болгарияга қарши ўйин бекор қилинадими? Ёки ФИФАдан четлов чегаралари бўйича ўзгартиришлар сўраладими?", – деди мутахассис ўз телеграм каналида. 

Манба: Алишер Никимбаев
Киритилди: 12:43, 22.06.2023.
Ўқилди: 4176 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.