Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

2020 йилдан бери Европадаги энг яхши тўпурарлар ким эканини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси ва Криштиану Роналду 2010 йиллар давомида дунё футболида етакчилик қилиб келди. Аммо 2020 йилларга келиб, бу жараён ўзгарди. Бунинг ишораси эса Эрлинг Холандни еврофутболга кириб келиши эди. Қуйида сўнгги уч йилда кучли бешлик чемпионатларидаги тўпурарлар номини билиб оласиз. Биз уларнинг энг яхши ӯнтасини танлаб олдик.

10. Лионель Месси – 64 та

Аргентиналик афсона сўнгги йилларда голлар борасида секинлашиб қолганди. Аммо, барибир, Месси 2020 йилларда ҳам кучли тўпурарлигича қолмоқда. Хусусан, у сўнгги мавсумда 16 та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилди. Тез орада 36 га кирадиган афсона футболда ҳамма нарсага эришиб бўлганини айтганди.

9. Лаутаро Мартинес – 65 та

Аргентиналик ҳужумчи "Интер" сафида кетма-кет икки мавсумда 21 тадан гол урди. Бу орқали Лаутаро ўз шериги Лукакудан ўзиб кетганди. Сўнгги йилларда 25 ёшли ҳужумчи А серияда чемпион бўлди. 2022 йил охирида эса мундиал ғолибига айланди. Шундай экан, у Европадаги энг яхши ҳужумчилардан биридир.

8. Криштиану Роналду – 69 та

Роналду ўзининг 20 йиллик фаолиятидан кейин еврофутболни тарк этганди. У ҳозир Саудия Арабистонида дунёдаги энг катта моашни олмоқда. Гарчанд 2023 йилда Евромайдонда бирорта ҳам гол урмаган бўлса ҳам, Роналду сўнгги уч йилда 69 та гол уриб улгурган эди.

7. Муҳаммад Салоҳ – 74 та

"Ливерпуль" юлдузи ўзининг олти йиллик Англиядаги фаолияти давомида уч марта АПЛнинг энг яхши тўпурарига айланади. Салоҳ мерсисайдликлар билан қўлга киритиш мумкин бўлган ҳамма нарсани ютди. Сўнгги мавсум у учун 19 та гол билан якунланган эди.

6. Харри Кейн – 77 та

2020 йилдан бери 77 та урган бўлса, шуларнинг 30 тасини Кейн айнан 2022-23 йилда амалга оширганди. Англия терма жамоаси аъзоси Алан Ширернинг АПЛ рекордини янгилаш учун яна 47 та гол уриши лозим. Кейн бу ёзда ўзига янги жамоа танлаши керак.

5. Карим Бензема – 78 та

Фақатгина Роналду "Реал" сафида Бенземадан кўпроқ гол урган эди. Бензема 30 ёшидан кейин ишга киришади. Француз ҳужумчиси 14 йилдан кейин Мадридни тарк этди. У 2021-22 йилги мавсумда жами 44 та голга муаллифлик қилди.

4. Чиро Иммобиле – 78 та

Италия терма жамоаси аъзоси доимо шундай рўйхатларнинг аввалида юради. 33 ёшли ҳужумчи икки бор Италия А сериясида энг яхши тўпурарга айланади (2019-20, 36 та гол, 2021-22, 27 та гол). Охирги пайтларда Иммобиленинг натижалари пастлаган ва у ҳам яқинда чекинса, ажаб эмас.

3. Килиан Мбаппе – 91 та

Мбаппе ва Холанд кураши бизни янги декадада хурсанд қилади деган умидлар бор. Улар кураши Месси ва Роналдуники каби бўладими ёки йўқ, буни билмаймиз. Нима бўлган тақдирда ҳам Мбаппе сўнгги йиллардаги тўпурарлар рўйхатидан муқим жой олган. 24 ёшли ҳужумчи 3 йил ичида 91 та гол уришга эришганди.

2. Эрлинг Холанд – 98 та

Норвегиялик футболчига мослашиш деган сўз бегона. У бундай нарсаларга вақт сарфлаб ўтиришни истамайди. "Боруссия Дортмунд"даги фаолияти давомида Холанд 62 та гол уришга эришганди. "Манчестер Сити" эса "махлуқ" учун ундан ҳам қулайроқ маконга айланди. Норвегия терма жамоаси аъзоси АПЛ рекордини ўрнатди. У ҳали ҳам 22 ёшда. Келажак янада даҳшатлироқ кўринмоқда.

1. Роберт Левандовски – 114 та

Холанд Бундеслигада энг яхши тўпурар бўла олмаган. Негаки, у ерда Левандовски бор эди. Польша терма жамоаси аъзоси 2020-21 ҳамда 2021-22 йилги мавсумда 41 ва 35 та гол билан Германияда тенгсизга айланганди. Тўғри, Левандовскининг рекорди Холанд томонидан Англияда янгиланганди. Аммо польшалик ҳужумчи энди Испанияга йўл олган. У Ла-лигада 23 та гол уриб, яна тўпурарлик мақомига эришди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:24, 22.06.2023.
Ўқилди: 2098 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.