Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

УЕФА ва Россия. Бугунги конференцияда нималар ҳақида сўз борди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бироз олдин Москвада РФИ конференцияси бўлиб ўтди, ундаги асосий нарсаларга тўхталамиз.

У ерга ФИФА вакиллари ҳам келишганди. Москвада РФИнинг йиллик конференцияси бўлиб ўтди. Унда нафақат Россия футболи вакиллари, балки хорижлик расмийлар ҳам иштирок этишди.

ФИФА ҳам, УEФА ҳам ўз одамларини Москвага жўнатган. Улар аввал ҳам шундай учрашувларда қатнашган, аммо бу сафарги баёнотлар кутилмаганда ижобий бўлиб чиқди. Биринчи бўлиб ФИФАнинг Европа миллий ассоциациялари департаменти раҳбари Хайди Беха сўзга чиқди:

"ФИФА президенти Инфантинонинг самимий саломларини етказишга ижозат беринг. 2022 йил жуда оғир йил бўлди, умид қиламизки, барча вазият тез орада ҳал бўлади, муаммога ечим топилади, меҳнатингиз учун раҳмат". Шундан сўнг УEФАнинг миллий ассоциациялар бўйича маслаҳатчиси Йозеф Клемен сўзга чиқди:

"Сизга Чефериндан самимий саломларимни етказаман. Ҳозир олдимизда жуда жиддий муаммо турибди, аммо УEФА футбол ғалаба қозонишига ишонади. Ишонамизки, тез орада нафақат расмий тадбирлар, балки футбол майдонида ҳам яна учрашамиз. Ўйлаймизки, тез орада Россия терма жамоалари ва клублари ўйинлардан сўнг дўст бўлиб, халқаро майдонда яна ўйнашлари мумкин. УEФА ҳеч қачон РФИ билан ҳамкорликни тўхтатмаган. Футбол барчага кўприк бўлиб хизмат қилиши керак. РФИ президенти Александр Дюков ҳам Россия жамоаларининг халқаро майдонга қайтиши ҳақида гапирди:

"Чеклов қўйилган даврда биз учун терма жамоалар институтини сақлаб қолиш муҳим эди. Ҳамма ёшдаги терма жамоалар учун биз йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. РФИ учун асосий вазифалардан бири терма жамоаларни халқаро даражага қайтариш бўлиб қолмоқда". Жаҳон ва Европа футболининг кўплаб расмийлари билан яхши муносабатда бўлган, ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси раҳбари Алексей Сорокин ФИФА ва УEФА вакилларининг сўзларини шундай баҳолади:

"УEФА ва ФИФАнинг музокара жараёни давом этаётгани ҳақидаги гапларини ижобий баҳолаш мумкин. Улар ҳеч кимни алдамайдилар. Ҳақиқатан ҳам қайтиш ҳақида мунозаралар ва муҳокамалар давом этмоқда. Натижалар янада динамик бўлишини истаймиз. Эҳтиёткорлик ғалаба қозонади ва Россия футболи қайта тикланади, деб умид қилишда давом этамиз. Бу биз хоҳлаганимиздан секинроқ кетмоқда. Жараён ҳақида ҳеч нарса билмайман.

Александр Дюков томонидан РФИнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтди. Маъруза кун тартибидаги барча масалалар қатори бир овоздан маъқулланди. Қизиғи шундаки, бирданига бир нечта футбол клубларининг ташкилотлари ўз фаолиятини тўхтатгани учун РФИ таркибидан чиқариб юборилди. Улар орасида "Анжи" ва "Том" бор.

Киритилди: 17:28, 22.06.2023.
Ўқилди: 2199 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.