Германия терма жамоаси юлдузи Кай Хаверц ўз жамоасини ўзгартирмоқда. "Челси" ва "Арсенал" футболчи борасида 65 миллион фунтлик келишувга эришган эди. 24 ёшли ўйинчи тез орада Лондоннинг бошқа жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. Унинг "Арсенал"даги битими ҳафтасига 200 минг фунт маошни кўзда тутади. Бу эса Хаверцга машиналар-коллекциясини кўпайтиришга имкон беради. Қуйида ҳужумчи томонидан аллақачон харид қилинган моторлар ҳақида билиб оласиз.
"Audi Q7", нархи – 63,575 фунт
Кай Хаверц илк бор Англияга келганида "Q7" сотиб олган эди. Бу турдаги авто "Барселона" афсоналари Месси ва Суареснинг севимли матоҳидир. Улар ҳам "Q7"дан сотиб олишган. 4 литрли V8 мотори билан жиҳозланган машина тепаликларга чиқиш учун ўта қулай саналади. У ўз тезлигини 5.9 сония ичида 62 километргача етказа олади.
"BМW Х5", нархи – 66,230 фунт
Немис ишлаб чиқарувчиларини севадиган Хаверц яна бир машинасини айнан олмон компаниясидан харид қилган –"BМW" 4×4. Х5 машғулотлардан қайтиш учун мос келади. Қолаверса, унинг тезлиги "Audi"никидан анча яхши. Авто 62 километр/соат тезлик олиш учун минимум, 3.9 сония сарф этади. Дунё юлдузларидан Роналду, Руни ва Хаби Алонсолар ҳам айнан шу турдаги машинанинг шайдосидир.
"Range Rover Sport", нархи – 82 минг фунт
Ҳар қандай талабларга мос келадиган қурилма, футбол юлдузларининг севимли автосидир. Хаверц "Range Rover"дан люкс шароити борлиги учун фойдаланади. 82 минг фунтдан бошланиб, позицияларига кўра 100 минг фунтгача баҳоланадиган машина, яхши тезланишга эга (62/3.9).
"Mercedes-Benz AMG G63", нархи – 127,870 фунт
G Wagon бойлик ва обрў рамзи сифатида гавдаланади. G63'ларнинг иккита ғалтакли турбоўтолдиргичи бўлиб, 4.0 литрли V8 моторга эга. Бу эса машинани 577 от кучига эга қилади. Хаверц бу автосини асосан таътил пайтларида минади. Демак, ҳозир "MERCEDES" вақти келди.
ИСМАТОВ Ж.