“Барселона”нинг стадиони таъмирлаш учун ёпилди. Келаси йили Европанинг энг катта аренасида футбол бўлмайди. "Камп Ноу"да ҳозир майсаз йўқ, юқори қават демонтаж қилинмоқда. Ҳозиргача 250 ишчи жалб қилинган, бироқ тез орада яна кўп ишчилар жалб қилинади. Стадион ҳозир шундай кўринишга эга:
Қайта қуриш қанча давом этади?
Иш 2026 йилда якунланиши кутилмоқда. Бу вақтга келиб арена 105 000 томошабинга мўлжалланган бўлади. "Барселона" президенти Жоан Лапорта бу дунёнинг энг яхши стадиони бўлишини айтди:
“Биз дастлабки икки ярусни сақлаб қоламиз, чунки улардан панорамали кўриниш жуда таъсирли. Бу ноёб бино. Учинчи қават янада қулай ва хавфсизроқ бўлади. Трибуналар усти ёпилади, ҳеч ким ёмғир ёки қордан қўрқмаса ҳам бўлади”, - деди Лапорта.
"Барселона" бир йилдан кейин "Камп Ноу"га қайтиши кутилмоқда. Шунчаки, стадион ярмига тўлади, реконструкция эса ўйиндан ташқари кунларда амалга оширилади. Жорий мавсумда Ла Лиганинг бир қанча клубларида, жумладан, “Реал”да ҳам худди шундай ҳолат кузатилди.
Янги "Берселона" стадиони лойиҳаси
"Барселона" қийин молиявий аҳволда. Клуб бир йил аввал трансферларни амалга ошириш учун келажакдаги даромадларига бўлган ҳуқуқларни сотишга мажбур бўлган. Энди стадионни реконструкция қилиш учун "Барселона" банкдан 1,5 миллиард евро миқдорида кредит олди, бу эса 20 нафар инвесторни тақдим этади. Лапортанинг сўзларига кўра, клубда қарзни тўлаш бўйича анча мослашувчан тизим мавжуд бўлиб, у реконструкция қилинган стадиондан олинадиган фойда ҳисобидан тўланади.
"Барселона" ҳозирча қаерда ўйнайди?
Жамоа камида кейинги мавсумни “Олимпия” стадионида ўтказади. У шаҳарнинг “Камп Ноу” билан бир қисмида атиги тўрт километр узоқликда жойлашган. Арена Монтжуич тепалигида қурилган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу футбол томоша қилиш учун энг зўр жойлардан бири.
Ушбу тепаликдаги стадион 1927 йилда қад ростлаган ва турнирга ариза берилганлиги муносабати билан Олимпия стадиони номини олган. Арена 1992 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг асосий аренасига айланди. Кейин 1997 йилдан 2009 йилгача "Эспаньол" у ерда ўйнади. Олимпия стадионида ҳали ҳам югуриш йўлаклари мавжуд.
Олимпия стадиони 50 000 томошабинни сиғдира олади - бу "Камп Ноу"дан икки баравар кам. "Барселона" расмий дўконлардаги чипталар ва сотишдан тушган даромаднинг пасайишини кутмоқда. Маълум қилинишича, 2023/2024 йилги мавсум учун йўқотишлар 93 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.