Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Месси "ПСЖ"га мослашиши анча қийин бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Лионель Месси "ПСЖ" мухлислари билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

"Мен "ПСЖ"га ўтдим, чунки клуб менга ёқди, чунки жамоада дўстларим ва танишларим етарли эди. Менимча, мослашиш мен ўтишим мумкин бўлган бошқа жамоаларга қараганда осонроқ бўлиши керак эди. Лекин ҳақиқат шундаки, мослашиш мен кутганимдан ҳам қийинроқ, анча қийинроқ бўлди.

Ўйлайманки, бошида мухлислар жуда яхши кутиб олишди. Бироқ, кейин одамлар менга бошқача муносабатда бўлишди. Аммо "ПСЖ" мухлисларининг бир қисми ҳам бор эди, улар менга бошидан охиргача бир хил муносабатда бўлишди. Менинг мақсадим мухлислар билан зиддият яратиш эмас эди. Аммо бу Неймар ёки Мбаппе билан олдин ҳам содир бўлган", - дея Мессидан иқтибос келтиради AS.

Месси 2021 йилдан 2023 йилгача "ПСЖ" сафида ўйнаган. Парижликлар билан бирга ҳужумчи икки марта Франция чемпиони ва мамлакат Суперкубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 20:42, 23.06.2023.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик