"Ньюкасл Юнайтед" Нидерландиядан ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, "Фейеноорд" юлдузи Давид Ганцо "қарғалар" радарида турибди.
25 ёшли футболчи ўтган мавсумда жамоаси билан мамлакат чемпиони бўлган эди. У 28 та лига баҳсларидан иштирок этган. Словакия терма жамоаси аъзоси 35 миллион еврога баҳоланмоқда.