Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи: "Масъулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Авваламбор ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади.

Ушбу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Биз ушбу турнирга жуда катта мотивация билан келганмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори. Ўйиндан ўйинга жамоа ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, эртага иштиёққа тўлиб майдонга тушамиз. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга.

Гуруҳ босқичи учрашувлари якунланди, энди эса бор эътиборимизни эртанги баҳсга қаратганмиз. Саудия Арабистонига қарши ўйинга бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Масъулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз", – деди мураббий.

Киритилди: 14:02, 25.06.2023.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.