Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани Kicker талқини бўйича Германия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди.
Овоз беришда 252 нафар футболчи иштирок этди. 24 ёшли француз 24,2 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади.
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 17,5 фоиз билан иккинчи, “Вердер” ҳужумчиси Никлас Фюллкруг (11,9 фоиз) учинчи ўринни эгаллади.
"Унион" аъзоси Фишер 21,8 фоиз овоз билан Бундеслиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Иккинчи ўриндан эса 21 фоиз билан "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо жой олди.