Кириш Регистрация

Саудия Арабистони U17 бош мураббийи: «Ўзбекистоннинг ўйин услубини яхши биламиз»

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Абдулваҳоб Носир ал-Ҳарбий U17 Осиё кубоги чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гуруҳ босқичида дастлабки 2 та ўйинда ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб олганимиздан кейин учинчи турди таркиб борасида ротация қилиш имкониятига эга бўлдик.

Баъзи ўйинчиларга дам бериб, қолганларга ўйин амалиёти берганимиздан кейин бутун жамоада ўзига бўлган ишонч ошди. Боиси, қайсидир футболчининг ўйини ўхшамаса, бошқаси унинг ўрнини бемалол тўлдира олиши мумкин.

Бу футболчилар борасида узоқ мақсадли режаларимиз бор. Гап фақат U17 жаҳон чемпионатида эмас, биз кейинги ёш тоифасидаги жамоаларимиз учун иқтидорли футболчиларни топишни ва тарбиялашни мақсад қилганмиз.

Биз Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. Уларнинг ўйин услубини биламиз. Аммо унутмаслик керакки, улар ҳам бизнинг услубимизни билади. Учрашувдан учрашувга ўйинимиз яхшиланиб боряпти. Аммо ҳали ўзимизнинг энг юқори чўққимизга чиқмадик. Ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз", — деди саудиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон U17 терма жамоалари ўртасидаги ўйи бугун Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:37, 26.06.2023.
Ўқилди: 3629 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик