Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Челси" ҳужумчи Ромелу Лукакуни шу ёзда сотмоқчи.
Манбага кўра, лондонликлар футболчини сотишдан тахминан 40-50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. Футболчига Италия ва Саудия Арабистони чемпионати клублари қизиқмоқда.
Ҳужумчи ўтган мавсумда "Интер" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.