Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

"Манчестер Юнайтед"нинг кейинги еттинчи рақам эгаси ким бўлиши керак?

Баҳо:
+ | -

"МЮ"да еттинчи рақамдан Роналдудан кейин ҳеч ким фойдаланмаяпти. Шу сабаб ушбу рақам 2022 йилнинг ноябридан бери бўш турибди.
Янги мавсум учун жамоа мухлислари ижобий кайфиятда етиб боради. Негаки, Эрик тен Хаг қўл-остида анчагина талантли, ёрқин юлдузлар йиғилиб қолди. Улардан бир Роналду қолдириб кетган рақам эгасига айланади. Қуйида ушбу катта масъулиятни кимлар олиши мумкинлигига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Антони

"Манчестер Юнайтед"нинг Антони борасидаги ҳаракатлари 82 миллион фунтга тушади. Ҳа, у яхши вингер. Аммо у ҳеч қачон ўзи олинган нархга лойиқ бўлмаган. Сиз катта пулга футболчи, айниқса, ҳужумчи харид қилаётганингизда, унинг тўпурар бўлишига умид қиласиз. Афсуски, Антони борасида "МЮ"ни омади кулган дея олмаймиз. Бразилия терма жамоаси аъзоси Англияга келганидан бери фақатгина 8 та гол урди. Бу эса кутилган даражадан анча пастдир. Масаланинг яхши томони шундаки, Антони ҳали ҳам 23 ёшда ва бу унинг "МЮ"даги илк мавсуми эди холос. Аммо уни еттинчи рақамга қанчалик лойиқлигини била олмаймиз.

Жейдон Санчо

Статистик жиҳатдан олиб қараганда, ўтган мавсум Санчо учун ёмон кечмади. Ҳужумчи 26 та ўйинда 6 та гол ва 3 та ассистга муаллифлик қилди. Афсуски, бу борада ҳам ҳақиқатни айтишимиз керак. Факт шуки, 72 миллионга тушган вингер, 2021 йилдан бери ўзидан кутилган натижани бермади. 22 ёшли футболчи ҳали устида кўп ишлаши керак. У "МЮ"га келганида еттинчи рақам Эдинсон Каванида эди. Кавани эса уни Роналдуга тортиқ қилади. Ҳозир Санчо учун бўшаб қолган рақамни олиш вақти келган бўлиши мумкин.

Алехандро Гарначо

Гарчанд "Манчестер Юнайтед"да ҳеч қачон асосий таркиб футболчиси бўлмаган бўлсада, Гарначо ҳозир еттинчи рақамга асосий даъвогардек кўринмоқда. Хабарларда клуб машҳур рақамни 18 ёшли футболчига беришни кўриб чиқаётгани айтилади. Аргентиналик бўлса ҳам, ҳужумчи Роналду мухлиси эканини яширмайди. Балки Португалия сардорининг мероси унга тегар. Бунисини вақт кўрсатади.

Ҳеч ким

"МЮ" бу борада қарорга қилишга шошмаслиги лозим. Кўпчилик мутахассислар юқорида номлари янграган футболчиларни еттинчи рақам учун муносиб эмас деб ҳисобламоқда. Ҳақиқатдан ҳам Санчо ва Антони етарлича ўзини кўрсата олмади. Гарначога ҳам ҳали эртадек кўринмоқда. "МЮ" яна ҳужумчи учун катта пул сарфлайди. Балки келадиган юлдуз еттинчи рақамни ўзиники қилар? Бу масалани вақт ҳукмига ташлаймиз.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:33, 26.06.2023.
Ўқилди: 2977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.