Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Тимур Кападзе: «Хатолар кўп бўлди, аммо бу баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-тури доирасидаги «Металлург»га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Металлург»ни ғалаба билан табриклайман. Баҳс эмоция ва вазиятларга бой, мухлисларга ёқадиган бўлди. Ғалабани қўлдан чиқардик. 3 очкони сақлаб қола олардик. Бунинг устига «Металлург» 10 киши бўлиб қолди. Йигитлар бўшашишди. 1:2дан сўнг футболчиларимиз вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди. Бугунги учрашувда хатолар кўп бўлди, аммо бу баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди".

— Ўтказиб юборилган иккала голда дарвозабоннинг айби бор...
— Ҳа, айниқса биринчи голда посбонимиз қутқариши керак эди. Зарба яхши бўлди, бироқ тўпни қайтариш мумкин эди. Иккинчи ва ҳисобга олинмаган учинчи голларда ҳам хато бўлди. Бугун баъзи сабабларга кўра, таркибимизда йўқотишлар бор эди. Кимдадир карточкалар кўпайиб кетган, кимдадир жароҳат. Терма жамоадан кейин тайёргарликка вақт етишмади.

— Келаси баҳсда дарвозабонни алмаштириш ҳақида ўйлаяпсизми ёки унга ишонасизми?
— Мен учун йигитларга иложи борича кўпроқ имконият бериш муҳимроқ. Хатолар бўлса, унинг устида ишлаймиз. Агар хатолар такрорланса, демак ривожланишда муаммолар бор. Дарвозамизда муаммо кўпроқ, ким яхшироқ тайёр бўлса ўшани синаб кўрамиз.

— Тимур Кападзени ҳурмат қиламан, футболчиларнинг ярми дўстим, ярми укам. Умумий мавсум ҳақида савол бермоқчиман, 12та ўйинда 15 очко сиз учун кам. «Олимпик»ка нима етишмаяпти?
— Ҳали мавсум якунланаётгани йўқ. Камчиликлар бор. Таркибда ўзгаришлар бор. Икки марказий ҳимоячимиз ўзгарди, янги ўйинчилар синовдан ўтяпти. Вақт керак. Изланяпмиз, ишлаяпмиз. Захира янада кучли бўлганида бунданда яхши ўйин кўрсатган бўлардик. Нафақат ўйинда, балки машғулотда ҳам муносиб қаршилик бўлиши лозим. Менимча, ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Терма жамоага боғлиқ узилишлар ўз таъсирини кўрсатмоқда.

— Абдурауф Бўриевнинг бугунги учрашувда йўқлиги жамоа ўйинига қанчалик таъсир қилди?
— Албатта, катта йўқотиш бўлди. Абдурауф бизнинг энг асосий футболчиларимиздан бири ҳисобланади ва бугунги учрашувда унинг йўқлиги анча катта йўқотиш.

— Жияновнинг жисмоний ҳолати Россия чемпионати даражасига мосми?
— Менимча, ҳа. Унинг янги жамоаси мавсумга тайёргарликни энди бошламоқда ва ушбу жараён давомида бош мураббий Юран қарор қабул қилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 23:49, 26.06.2023.
Ўқилди: 1883 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.