Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФФ Терма жамоалар маркази Мураббийлар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Баҳо:
+1 | -

23 октябрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда ТЖМ раҳбари Асқар Толибжонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Шуҳрат Мақсудов, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев, ҳамда Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси бош мураббийи Мавзурхўжа Умархўжаевнинг ҳисоботларини қабул қилди.

ТЖМ директори А. Толибжонов қилинган ишлар бўйича биринчи ҳисоботни Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудовдан қабул қилди. Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов БАА ва Қатардаги йиғинлар бўйича мураббийлар штаби номидан ҳисобот берар экан, Эрон терма жамоасига қарши 14 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 саралаш баҳсига тайёргарлик жараёни бошланганини таъкидлаб ўтди.

Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиби бўлган 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев якунига етган мусобақа ҳақида ҳисобот топширар экан, терма жамоанинг улкан ютуғига қарамай, жамоа ўйинида хато ва камчиликлар борлигиги айтиб ўтди. ТЖМ директори Асқар Толибжонов ҳам ўз навбатида, ўсмирлар терма жамоасининг келаси йили бўлиб ўтадига жаҳон чемпионати баҳсларига пухта тайёргарлик кўриши учун барча шарт шароитлар яратиб берилишини таъкидлаб ўтди: «Осиё чемпионлиги ёқимли, аммо ишқибозлар энди кўпроқ ютуқлар бўлишини хоҳлашади. Чемпионликни унутиб, ЖЧ баҳсларига тайёргарлик кўриш керак» - дейди А.Толибжонов.

Россиянинг Калининград шаҳрида бўлиб ўтган ногиронғампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз тарихида учинчи бор шоҳсупага кўтариган Ўзбекистон терма жамоаси бош миураббийи Мавзурхўжа Умархўжаев ҳам жаҳон чемпионати якунлари бўйича ўз ҳисоботини топширди. «Йигитлар катта матонат ва жасорат намунасини кўрсатишди. Бунинг учун уларга бутун Ўзбекистон халқи номидан раҳмат айтмоқчиман» - деди М.Умархўжаев.

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси республикадаги 60 нафар ногирон ва ампутантлар ўртасидаги йиғинлардан саралаб олинганини ва Калининградда бўлиб ўтган жаҳон кубоги баҳсларига пухта тайёргарлик кўрилганини алоҳида таъкидлаб ўтди, М.Умархўжаев ўз ҳисоботида.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U 19) бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев терма жамоанинг 4 ноябрь куни БАА старт оладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик режалари ҳақида гапириб ўтди. «Бошланажак Осиё чемпионатида ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш бизга осон бўлмайди, шундай бўлсада, биз бор имкониятимизни, бор кучимизни ишга соламиз. Кўп нарса ўзимига боғлиқ. Имконият ҳам, истак ҳам етарли. Қаерга ва нима учун кетаётганликларини шогирдларим жуда яхши англаб туришибди» - дейди Аҳмаджон Мусаев.

Шу ўринда такъкидлаш жоиз, Ахмаджон Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 29 октябрь куни БААга жўнаб кетади. 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олдига Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиш ҳамда келаси йили Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Шу ўринда, ТЖМ директори Асқар Толибжоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи доирасида 31 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида назорат учрашувини ўтказади. Терма жамоа аъзолари эса 26 октябрь куни Тошкентда йиғиладилар.

ТЖМ директори Асқар Толибжонов йиғилиш сўнгида ҳисоботда қатнашган барча мураббийларга омад тилади:«Октябрь ва ноябрь ойлари биз Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоаси учун ишлаймиз. Олдимизда жуда муҳим ўйинлар бор. Биз учун катта синовли давр бошланиш арафасида» - деди Асқар Толибжонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:59, 23.10.2012.
Ўқилди: 4354 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.