Тимоти Веа "Лилль"дан "Ювентус"га ўтишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар келишувнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилишмоқда. Туринликлар ҳужумчини тиббий кўрикдан ўтказиб, ҳафта охиригача у билан шартнома имзолашга умид қилмоқда.
23 ёшли америкалик билан шартнома шартлари келишиб олинди.
2022/23 йилги мавсумда Лига 1да Веа бирорта ҳам гол урмаган.