Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче - Монца

Квак Тэ Хви: «Ўйин қийин кечади»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманида "Ульсан" бош мураббийи билан бирга жамоа сардори ва ҳимоячиси Квак Тэ Хви иштирок этди.

Квак Тэ Хви ("Ульсан Хёндэ" клуби ҳимоячиси):
— Эртанги ўйин биз учун муҳим. Ўйин қийин кечади. Биз меҳмонда ўйнаймиз. Меҳмондаги ўйинлар эса одатда қийин кечади. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, биринчи ўйиннинг ўзида ғолиб сифатида майдонни тарк этишни истаймиз.

— Эрон билан ўйинда терма жамоа футболчилари муваффақиятсиз ўйин кўрсатишди. Бу ҳолат "Бунёдкор" билан ўйинда салбий таъсир кўрсатмайдими?
— Мен профессионалман. Жамоадошларим ҳам шундай. Эронга қарши ўйинни унутганмиз. Ҳозирда эса клубга тегишлимиз ва фақат клубнинг ўйини ҳақида ўйлаяпмиз.

— 5 августдан бери жамоа Кей-лигада уйда ғалаба қозона олмаяпти. Бунга нима халал бермоқда.
— Биз буни яхши биламиз. Айтишим жоиз, ҳозирда футболчиларимиз бир вақтнинг ўзида ОЧЛ, миллий чемпионат ва терма жамоа сафида ўйнашмоқда. Янги футболчилар жамоага киришиб кетиши қийин бўлмоқда ва шунинг учун натижа у қадар яхши бўлмаётгандир. Ҳозирда асосий эътиборимизни ОЧЛга қаратганмиз.

— "Ульсан"да ҳам, терма жамоада ҳам футболчилар тўпни баландлатиб сизга узатишга ҳаракат қилишади. Ҳужум асосан сиз орқали ташкил этилади. Бу сизга жисмоний ва руҳий босим ўтказмайдими?
— Терма жамоа ва клуб бироз бошқача услубда ўйнайди. Профессионал бўлганим учун клубда ҳам, терма жамоада ҳам бош билан ҳам, оёқ билан ҳам ўйнай оламан. Бу менга қийинчилик туғдирмайди.

— Сиз Жанубий Корея терма жаомаси сафида Ўзбекистонга гол ургансиз. Эртанги ўйин бошқа стадионда бўлишига қарамасдан, гол уришни истайсизми? (кореялик журналист саволи)
— Гол уриш қийин иш. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Рақибга нисбатан босим ўтказиш ниятидаман. Балким гол уриш насиб қилар. Мен буни хоҳлайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:44, 23.10.2012.
Ўқилди: 4617 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик