"Ливерпуль" ва "Арсенал" бир футболчи учун курашади. Хабарларга кўра, "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия учун икки инглиз гиганти курашга кирган.
Хусусан, мерсисайдликлар 19 ёшли футболчининг ҳолати ҳақида маълумот йиғишни бошлади.
"Арсенал" эса 15 кундан бери бу трансфер устида ишламоқда. Шунингдек, бельгиялик ярим ҳимоячига "МЮ" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирган.