Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида можаро юзага келди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

ФИФА бу масалани ҳал қилади

21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати яхши ўтаётгани йўқ. Кечагина италияликларнинг французлар дарвозасига йўллаган, бироқ ҳисобланмаган голи билан боғлиқ жанжал барҳам топди (Франция 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди). Бироқ кўп ўтмай янги можаро бошланди - Украина жамоаси турнир қоидаларини бузганликда айбланди.

Муаммо нимада?

ФИФА қоидаларига кўра, ўйинлар орасида 48 соатдан кам вақт ўтган бўлса, бир хил ўйинчидан турли ёшдаги жамоаларда фойдаланиш мумкин эмас. Украиналиклар бу қоидани бузишди - ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Ростислав Ротан дарвозабон Анатолий Трубин ва ярим ҳимоячи Георгий Судаковни майдонга туширди. 21 июнь куни ҳар иккала футболчи ҳам Хорватияга қарши ёшлар Евросининг биринчи турида (2:0) соат 21.00да майдонга тушганди, бироқ 19-куни катталар жамоаси базасида Мальтага қарши (1:0) соат 23.00да ҳам улар термага ёрдам беришган. Яъни, икки учрашув ўртасида икки кундан кам вақт ўтди, бу эса регламентнинг бузилиши ҳисобланади.

Руминияликлар билан эса нима содир бўлди?

Бир қарашда муаммо аҳамиятсиздек кўринади – икки ўйин ўртасида тахминан 48 соат вақт ўтди ва дақиқаларни санаш ёки бир-икки соат кечикиш бироз ғалати туюлади. Бироқ, ундан бошқа ҳолатлар ҳам бор эди. Биринчидан, Руминия терма жамоаси биринчи турда худди шу сабабдан жабр кўрди. Сал аввалроқ швейцарияликларга қарши асосий таркибда ўйнаган жамоа сардори Владимир Скречу испанлар билан ўйнай олмаганди - ўйинлар оралиғида 48 соат ўтмаганди. Натижада турнир мезбонлари Испанияга йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Иккинчидан, Руминия терма жамоаси Украина терма жамоасига қарши энг муҳим ўйин арафасида бунга изоҳ олиш учун расмийларга мурожаат қилди. Руминияликларнинг мағлубияти улар учун турнирдан чиқиб кетишни англатарди ва улар сўнгги имкониятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олишлари керак эди. Улар украинлар учун қисман ёки тўлиқ дисквалификацияни хоҳлашди.

Аммо бундан ҳеч нарса чиқмади - Трубин ва Судаков 24 июнь кунги учрашувга қатнашди ва Руминия ёшлар терма жамоаси 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятларини йўқотди. Айтганча, футбол мутасаддилари воқеага изоҳ беришмади. Аммо Руминия футбол федерацияси изоҳ учун ФИФАга мурожаат қилди.

Турнирда нима гап?

Одатдагидек, ёшлар чемпионатларида "ўқланган" ёшлар порлайди. Турнирда бунга мисоллар ҳам бор - грузиялик дарвозабон Мамардашвилидан тортиб инглиз ҳимоячиси Леви Колуиллгача, Октавиан Попескудан тортиб Сандро Тоналигача. Бу Еврода сенсациялар ҳам учрамоқда. Шундай қилиб, Германия ва Португалияда плей-оффга чиқа олмаслик хавфи бор ва турнирнинг асосий кашфиёти - чемпионат мезбони Грузия. Бу мамлакат терма жамоаси Бельгия, Голландия ва Португалия билан амалда энг оғир гуруҳдан чиқди ва бу йўлда томошабинлар рекордини ҳам янгилади - Грузия ва Бельгия ўртасидаги ўйинни 40 мингдан ортиқ одам жонли равишда томоша қилди.

Энг кучли Франция термаси ҳамон турнир фаворити ҳисобланмоқда - турнирдаги энг қиммат жамоа (таркибнинг нархи 400+ миллион). Улар учун гуруҳ босқичи муаммосиз ўтмоқда. Рақобатчилар Англия ва Испания бўлиб, улар ҳам плей-оффга чиққан.

Киритилди: 10:34, 27.06.2023.
Ўқилди: 3633 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.