Ярим ҳимоячи Матео Ковачич "Манчестер Сити" билан шартнома имзолагани ҳақида фикр билдирди.
“Бу мен учун ҳайратланарли қадам ва мен бошлашни кута олмайман. Гвардиола қўл остида бу жамоани кузатган ҳар бир киши улар қанчалик яхши эканини билади - мен учун улар дунёнинг энг зўри.
"Сити"га ўтиш - ҳар қандай футболчининг орзуси. Ҳали ўрганишим ва ривожлантиришим керак бўлган кўп нарса бор ва биламанки, Хосеп қўл остида мен яхшироқ ўйинчига айлана оламан, бу мени жуда хурсанд қилади. Энди мен бир неча ҳафта дам олишни ва кейин Манчестерга қайтиб, янги мавсумга тайёргарлик кўришни режалаштиряпман. Мен бу клубга юқори поғонада қолишга ва кўпроқ совринларни қўлга киритишга ёрдам бермоқчиман", - дея Ковачичнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
29 ёшли хорватнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
2022/23 йилги мавсумда Ковачич “Челси” сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.