"Милан"нинг собиқ футболчиси Златан Ибраҳимович ярим ҳимоячи Сандро Тоналининг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Олдинроқ 23 ёшли футболчининг "Милан"дан "Ньюкасл"га ўтиши, трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда 70 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди.
“У Премьер-лигада яхши ўйнаши мумкин. Менимча, у тайёр. Албатта, ҳамма нарса унга боғлиқ. Мен унга ғалаба қозониш учун қандай муносабатда бўлиши кераклигини айтдим ва у ғалаба қозонди. У "Милан"да жуда кўп ўсди, унинг зиммасида катта масъулият бор ва у ўсишда давом этиши керак. Аммо Англияда у ажойиб ишни бажаради", - дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради Sport Mediaset.
Тонали ўтган мавсумда “Милан” сафида барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.