Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Арсенал" Райсни инглиз футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айлантиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Деклан Райс учун 100 миллион фунт стерлингдан кўпроқ пул таклиф қилди.

"Канонирлар" футболчи учун бонуслар билан бирга 105 миллион фунт тўлашга тайёр.

"Арсенал"нинг сўнгги таклифига 100 миллион фунт стерлинг миқдоридаги асосий тўлов ва яна 5 миллион фунт стерлинг бонуслар киради.

Агар трансфер амалга ошса, келишув суммаси британиялик футболчилар учун рекорд бўлади.

Энг қиммат инглиз трансфери бу Жек Грилишнинг "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га 100 миллион фунтга ўтгани бўлган.

Деклан Райсга ҳам "Манчестер Сити" даъво қилмоқда, бироқ аввалроқ "Вест Хэм" "шаҳарликлар"нинг 80 миллион фунт стерлинг ва 10 миллион фунт стерлинг бонус таклифини рад этгани маълум бўлган эди.

Райс ўтган мавсумда АПЛда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 07:49, 28.06.2023.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.