Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос ватанига қайтиши мумкин. Cadena Ser журналистларига маълум бўлишича, эркин агент ҳисобланган 37 ёшли футболчи "Севилья"га ўтиб, фаолиятини шу ерда якунламоқчи.
Серхио Андалусия клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2005 йилда жамоани тарк этиб, "Реал"га ўтди.
Ўз навбатида "Севилья" ҳам шогирдининг қайтиш истагига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Клуб бу келишув улар учун фойдали бўлишига шубҳа қилмоқда.
Рамос ўтган мавсумда "ПСЖ"да ўйнаган эди. Ҳимоячи Лига 1'да 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.