Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

ФИФА делегацияси Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуаларини кўздан кечирди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ареналари 2024-йилда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Биринчи бор юртимизда бўлиб ўтадиган мазкур мундиал Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарларда ташкил этилиши режалаштирилган.

Айни вақтда мамлакатимизда бўлиб турган ФИФА мутаҳассислари дастлаб Тошкент, Андижон ва Фарғона шаҳридаги спорт иншоотларини ўрганган бўлса, бугун улар Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда футзал қўмитаси раиси Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи ФИФА вакилларини Самарқанд Шаҳридаги “Иcе Арена” мажмуасидаги барча шарт-шароитлар билан таништирди. Арена майдонини жаҳон стандардларига мос тарзда тайёрлаш ҳамда жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, офислар, медиа марказ, камералар учун платформалар ва бошқа зарурий шароитлар ФИФА талабларига мувофиқ ташкил этилиши бўйича фикрлар алмашилди.

Шунингдек, делегация вакиллари Олимпия ва паралимпия спорт турларига мўлжалланган комплекс ҳамда машғулот залларини кўздан кечирди.

Режага мувофиқ, кейинги манзил Бухоро вилоятидаги спорт мажмуалари ҳисобланади. Шундан кейин ФИФА вакиллари дастлабки хулосаларини тақдим этадилар.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 07:59, 29.06.2023.
Ўқилди: 1320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик