Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Игорь Таран: «Ҳар дақиқада ёрдаминг тегиши мумкинлигини ҳис қилиб туриш ҳам ёқимли»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Шўртан” ҳужумчиси Игорь Таран яқинда миллий терма жамоамизнинг йиғинида бўлиб қайтди. У Дубайда БАА терма жамоасига қарши кечган баҳснинг 74-дақиқасида термамиз сардори Сервер Жепаровнинг ўрнига майдонга ҳам туширилди.

Игорь билан кечган суҳбатимизда йиғин қандай кечганлиги, ЖЧ-2014 саралашида Қатар билан учрашувдаги ғалабанинг асосий омиллари билан қизиқдик.

-Аввало, терма жамоага чақирув олишнинг ўзи ҳар бир футболчи учун катта шараф, - дейди Таран. – Бу терма жамоамиз мураббийлар штабининг нафақат мен, балки “Шўртан” клуби кўрсатаётган футболга эътибори деб биламан. Сал аввалроқ Вадим Афониннинг терма жамоа йиғинларига чақирилганлиги бу сўзимни яна бир бор исботлайди.

 

-Термамиз йиғинлари қандай кечди?


-Ҳаммаси ажойиб. Миржалол Қосимов ёш мутахассис бўлишига қарамай ҳар бир футболчини ўйинларга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрлай олгани мени қойил қолдиради. У терманинг барча аъзоларига ҳар бир учрашувни ҳаёт-мамот жанги деб билиш ҳиссини сингдира олган. Ҳар бир ўйинчи учрашувларда борини бериб ўйнашга тайёр.

 

-БААда ўтган йиғин Қатар терма жамоасига қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Қатар билан учрашувда эса термамиз ўта муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди. Ўша жамоанинг вакили сифатида ғалабанинг бош омили деб нимани кўрсатган бўлардингиз?


-Менимча, ғалабанинг бош омили - жамоадаги муҳит. Муваффақиятнинг 80 фоизи жамоадаги муҳитнинг таъсири туфайли қўлга киритилди. У бошқа мамлакатлар клубларида тўп сураётган футболчи бўладими, ёки миллий чемпионатда ўйнайдими барчаси бир бири билан энг яқин қадрдонлардек муносабатда. Барчамиз бир оила аъзосидекмиз. Машғулотлар жараёнида, ўйинларда бу шаштимизга шашт қўшиши табиий.

 

-БААга қарши учрашувда охирги 16 дақиқани майдонда ўтказган бўлсангиз, Қартар билан ўйинни захира ўриндиғидан кузатдингиз...

-Тўғри, ҳар бир футболчи асосий таркибда майдонга тушишни истайди. Аммо захирада ўтириб ҳам ҳар дақиқада юрт шаъни учун ёрдаминг тегиши мумкинлигини ҳис қилиб туриш ҳам ёқимли, ҳам масъулиятли.

 

-Нима деб ўйлайсиз, терма жамоамиз Бразилияга бора оладими?


-Жамоада шундай муҳит сақланиб қолса, худо хоҳласа албатта борамиз.

 

-Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Эрон термаси Жанубий Кореяни мағлуб этиб, имкониятларини яхшилаб олди.


-Жаҳон чемпионатига боришни истаган жамоа бошқаларнинг натижаларига қараб қолиши керак эмас. Биз ўз ўйинимизни кўрсатиб, муваффақият қозонишда давом этайлик ва керак бўлса бошқалар бизнинг натижамизга қараб қолишсин. Насиб этса шундай бўлади ҳам.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 11:35, 24.10.2012.
Ўқилди: 3912 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6476]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3994]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2431]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1990]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1526]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1514]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1315]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1267]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1233]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1162]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик