Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

"Бавария" Кейн, Маунт ва Уокер трансферларидан кейин қандай таркибга эга бўлади?

Баҳо:
+ | -

Томас Тухель янги мавсум учун ЕЧЛни ютишга қодир жамоа тузишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун ёз давомида катта трансферларни амалга ошириш талаб этилади. Шу кунларда Германия чемпионлари бир нечта инглиз футболчиларига қизиқиш билдирмоқда. Улар ичида Харри Кейн, Мейсон Маунт ва Кайл Уокерлар жамланган. Тухель уларни ўз жамоасида кўришни истамоқда. Хусусан, Кейн ўтган мавсумда жамоани тарк этган Роберт Левандовски ўрнини эгаллаши айтилган. Айнан марказий ҳужумдаги камчиликлар, мюнхенликларнинг "Манчестер Сити"га мағлубиятига асосий сабаб бўлганди.

49 ёшли Тухель икки йил давомида Англияда ишлаганди. Шу сабаб у бозорни яхши билади. Айнан мана шу фактор уни инглиз футболчиларини сотиб олишга ундамоқда. Немис мутахассиси янги мавсумда "Бавария"ни барча совринлар учун курашадиган жамоага айлантириш мақсадида. Албатта, яхшигина сарф-харажатларсиз бунинг имкони бўлмайди.
Бундеслига гиганти "Наполи"дан Ким Мин Жэни харид қилишга яқин турибди. Сал аввал "Боруссия Дортмунд"дан яна бир ҳимоячи Рафаэл Геррейро эркин агент сифатида олиб келинган эди. Бу ҳафтадан "Бавария" ўз эътиборини мутлақо янги нишон, ҳужумчига қаратди.

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн учун билдирилган  60 миллион фунт (70 миллион евро)лик таклиф рад этилди. Ҳозир эса Тухель жамоаси иккинчи таклифга тайёргарлик кўрмоқда. Агарда Англия терма жамоаси аъзоси олиб келинса, ҳужум чизиғи даҳшатли кўриниш олади. Харри Кейн, Лерой Сане ва Кингслей Команлар у ердан жой олиши мумкин. Бу трио, ном жиҳатдан исталган клуб мудофаасига даҳшат солади. Албатта, "Бавария"нинг қолган чизиқларида ҳам ўзгариш бўлади. Масалан, ярим ҳимояга Мейсон Маунтни олиб келиш кўзланган. 24 ёшли футболчи 2021 йилда Тухель билан ЕЧЛда зафар қучганди. Унга "Манчестер Юнайтед" жиддий даъвогар саналади. Маунтнинг келиши ярим ҳимояда Жамал Мусиала ва Йошуа Киммих билан ҳамкорликни таъминлайди.

"Бавария" ҳимояси Ким билан тўлдирилгандан кейин, кореялик футболчи Маттейс Де Лигт ва Дайо Упамекано билан ҳаракат қилади. Шунингдек,  Геррейро Лукас Эрнандес ўрнини эгалласа, чапдаги Павар ўрнига Кайл Уокер ўрнашади. У "Манчестер Сити"ни тарк этишга яқин турибди. Дарвозага яна Мануэль Нойер қайтади. Унинг ўрнида ҳаракат қилган Янн Зоммерга "Интер" қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар мавжуд.
Янги мавсумда "Бавария" таркиби тахминан шундай кўриниш олади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:55, 29.06.2023.
Ўқилди: 3741 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7459]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3462]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3115]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2489]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2444]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2189]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2082]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2050]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1992]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1979]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.