Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Улар энди ОФКнинг энг нуфузли мусобақаси финалчиларга айланишлари мумкин

Баҳо:
+1 | -

Бугун Тошкент шаҳридагина эмас балки бутун мамлакатимиздаги футбол ишқибозларининг диққат эътибори ОЧЛ ярим финали дастлабки учрашуви “Бунёдкор” - "Ульсан Хёндэ" учраушвига қаратилади. Юртимиз вакиллари ОЧЛ финалини қўлга киритишга яқин туришибди.

Ҳа бугун юртимиздаги барча футбол ишқибозлари "Бунёдкор" учун ва унинг ғалабаси учун мухлислик қилишади. Зеро уларга нафақат клуб шаънини балки Ўзбекистон шарафини ҳам энди халқаро майдонларда ҳимоя қилиш маъсулияти юкланган.

Насиб қилса, бугун "қалдирғочлар"имиз ОЧЛ финалини юртимизга олиб келиш учун катта қадамини ташлайди, деб умид қиламиз.

Ёдингизда бор, ўтган йили "Насаф" клуби ОФК Кубоги финалини юртимизга олиб келиб, бу учрашувда зафар қучган эди, эсимизда бор, мамлакатимизнинг барча футбол ишқибозлари клубимизга самимий мухлислик қилишган эдилар. Бизни бу ҳолат жуда-жуда хурсанд қилган эди. Энди ана шу мухлислик "Бунёдкор"га қаратилади. Кўпчиликнинг ҳоҳиш-истаги ва дуоси насиб қилса албатта ижобий бўлади.

Яна бир қизиқ ҳолатни кузатамиз, агар "Бунёдкор" мана шу катта муваффақиятга эришса, юртимизда кетма-кет Осиёнинг футбол бўйича энг нуфузли мусобақасини яна бир финалини ўтказишга муваффақ бўламиз. Бу дегани мамлакатимизда футболга бўлаётган эътибор амалда ҳам исбот бўлаётганини билдиради. Биз мухлислар буни жудаям ҳоҳлаймиз.

Яна бир қувончли ҳолатга гувоҳ бўлишимиз мумкин, яъни "Насаф"нинг собиқ аъзолари бўлмиш Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян ва Илҳом Шомуродовлар кетма-кет ОФК Кубоги ва ОЧЛ финалчиларига айланишлари мумкин. Бу жуда катта бахт, бунақа муваффақиятлар ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Биз истардикки, мана шунақа бахтни қўлга киритиш учун ушбу ўйинчилар ҳам бор кучларини кўрсатишади ва бу бахт уларга насиб этади!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:24, 24.10.2012.
Ўқилди: 4284 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.