Ким Мин Жэ "Бавария" ўтиши мумкин
"Фенербахче" клубида ўзини кўрсатиб, Италияга йўл олган кореялик Ким Мин Жэ эндиликда А Серия чемпиони. Айни дамда ҳимоячига "Бавария" асосий даъвогар. 26 ёшли футболчи мюнхенликлар билан келишиб ҳам олган. "Наполи" 70 миллион евро фойда кўришни режа қилган. Унинг устига ҳимоячи трансферидан солиқлар билан яна 12 миллион олмоқчи. Ди Лаурентис бу таклифга албатта, қарши эмас. Ким неаполликлар билан атиги 1 мавсум бирга бўлди. Шунга қарамай, Тухель ҳимоячини "Бавария"га либ келиш мақсадида. "Қизиллар" таркибида Люка Эрнандес ПСЖга ўтишга яқин. Люканинг ўрини босиш ва Де Лигтга шерик бўлиш учун ажойиб вариантлардан бири Ким Мин Жэ.
Агар бу трансфер ўхшаса, неаполликлар ўзига янги ҳимоячи олиб келиши керак бўлади. Бу борада анчо изланиш олиб боради.
Кварацхелияга ҳам бир қанча харидор бор
Грузиялик ярим ҳимоячи Европанинг бой клублари нишонида. Унинг агенти "Реал"дан ҳам таклиф тушганини айтди, аммо бу трансфер бўлиши даргумон. Агар Мбаппе Мадридга келса, макразий ҳужумда ўйнаса, Вини чап қанотни эгаллаб олади. Кўриниб турибдики, бу ҳолатда Хвичанинг "Реал"да жой топиши жуда қийин. Аммо ПСЖдан Килиан ва Неймар кетадиан бўлса, парижликлар сафида Кварацхелия ўзини кўрсатиш имконига эга. Албатта, ПСЖ бу икки футболчисиз қолса, ўрнини тўлдириш пайига тушади. Грузиялик Луис Энрикега ҳам мос тушадиган футболчи.
Европанинг ярми Осимхенга қизиқмоқда
Хваича яна бир мавсум "Наполи"да қолиши мумкин. Таҳлилчилар гигантларга шошилмасликни маслаҳат беришади ва нарх борасида трансферга тайёр клубларни бироз ўйлантиради. Аммо Осимхен Неаполда фақатгина бир сабаб билан қолиши мумкин, бу ҳам бўлса, Ди Лаурентис ваъдасида турмаса. Бир йил олдин Аурелио нархларни ўз бошимчалик билан қўйиб, трансфер қоидаларини бузмасликка ваъда берганди. Ҳозир унинг ўзи Осимхенни 180 миллионга баҳоламоқда ва бу нарх ПСЖ, "Бавария" ва "Челси"ни бироз қўрқитиб юборди. Бироқ гап 24 ёшли, кучга тўлган футболчи ҳақида кетмоқда. У хоҳлаган лигада ўйнаб голлари сонини ошириб, жамоасига фойда келтиради. Агар "Баврия" Кейн трансферини ўхшата олмаса, Осимхенга бор эътиборини қаратади. У каби ҳақиқий тўққизлик ҳужумчи айнан Мюнхен клубига керак. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам марказий ҳужумчи қидирмоқда. Викторнинг севгилиси Германияда туғилган ва уни Мюнхенга ўтишшини хоҳламоқда. Осимхен "Ливерпуль"нинг ҳам нишонида.
Саудияликлар Лоботкани олиб кетишмоқчи
"Наполи" собиқ ҳимоячиси Калиду Кулибали аллақачон Саудия клуби "Ал Ҳилол"га ўтди. Калидунинг кетгани унча фожиали бўлмади, чунки у 32 ёшда. Даври бироз ўтиб бораётганлардан. Аммо "Наполи"нинг яна бир футболчиси Станистав Лоботкага ҳам саудияликлар қизиқиш юилдирмоқда. Польшалик ҳозирда 24 ёшда ва айни кучга тўлган пайтида. Лоботка "Наполи"дан олдин "Сельта"да ўйнаган ҳамда 6 йил давомида Европанинг элита лигаларининг таркибида фаолият олиб борган. Неаполликлар сафида ўзини ростмана кўрсата олди. У айни кучга тўлган пайтида пулни танлаб кетса, фаолиятига жиддий таъсир қилади. Унга "Ливерпуль"дан ҳам таклиф бор. Лоботканинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мерет, Зелиньски ва Ангисса ҳам кетиши мумкин
Мин Жэ ва Осимхен катта эҳтимол кетади. Бу икки йўқотишни тўлдириш керак. Спалетти ҳам нафақага чиқарилди, ўрнига Руди Гарсия келди. Рудига "Наполи"ни А Серия фаворити сифатида сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Шундай экан, юқорида тилга олинган трио каби бошқа футболчиларни сақлаб қолиши керак. Дарвозабон Алекс Меретга "Тоттенхем" қизиққан эди, аммо якунда Лондонга бошқа бир италиялик келди -Викарио. Зелиньски узоқ вақтдан бери "Наполи"дан кетишни кўзлаб юрди. Ангисса ҳам Англияга кетиши мумкин, аммо у неаполда қолиш ниятида. Ди Лаурентис етакчилардан яхшигина пул топмоқчи. Агар Осимхен кетса, Распадори ва Симеоне унинг ўрнини тўлдиради. Юлдузлар кетганига яраша уларнининг ўрнини мукаммал трансферлар билан тўлдириш керак бўлади.
Неаполдан кетишга асосий сабаб, албатта, пул. Мин Жедан тортиб Осимхенгача бўлган ҳар бир киши кўпроқ ва анча юқори тўланадиган таклифларни олади. Викторга дастлаб 3.5 миллион евро берилган бўлса, ўтган мавсумда бу сумма анча ошди. "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ нигерияликка йилига 10 миллион евро таклиф қилди.
Янги мавсум бошланишидан олдин кўплаб жамоалар қатори "Наполи" таркибида ҳам ўзгаришлар кутилмоқда. Кўрамиз, кузатамиз...