Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 0-3 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 0-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-0 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-1 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Нега "Бавария"га айнан Харри Кейн керак?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги хабарларга қараганда, "Бавария" Харри Кейн харидига жуда ҳам яқин турибди. Қайд этилишича, Кейн ва немис гиганти ўртасида аллақачон шахсий шартлар келишиб олинган. Дастлабки таклиф рад этилганидан кейин, "Бавария" ҳужумчи учун 80 миллион фунт таклиф этишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳа, "Тоттенхэм" раҳбари Даниэль Леви Кейнни сотишни истамаяпти. Шу сабабли музокараларда қайсарлик қилмоқда. Аммо бу мюнхенликларни йўлдан қайтара олмайди.

Немис журналисти, BILD мухбири Кристиан Фалькнинг таъкидлашича, Бундеслига чемпионлари бу масалани ҳал қилишига ишонмоқда. Айрим манбаларга кўра, "Бавария"га Кейнни яна бир йил, у эркин агентга айлангунига қадар кутиш кераклиги таклиф қилинган. Аммо клубга ҳужумчи зарур ва бундай қилиб бўлмайди. Фальк бу борада BBC радиосига шундай деди: "Томас Тухель "Бавария"да худди Англиядаги каби ишламоқда. Яъни, айнан у жамоага ким келиши ва кетишини ҳал қилади. Тухель Кейннинг оиласи билан ҳам гаплашган. Шундай экан, "Бавария" Кейннинг хоҳишларини аниқ билмаганида, таклиф юбормаган бўларди. Футболчи аввалдан Даниэль Леви билан келишиб олган эди: агар Кейнни қизиқтирадиган таклиф берилса, унга кетишга рухсат берилиши керак. Ҳозир, у айнан кетишни истаяпти. Негаки, "Тоттенхэм"да соврин ютишнинг имкони бўлмади. Агарда у "Бавария"га борса, ҳеч бўлмаганда, йилига битта титул кафолатланади. Кейн шу сабабдан Германия сари отланган. Ҳа, футболчи ҳозир Лондонда қолса ҳам, "Бавария" Кейнни яна бир йил кутиши мумкин. Аммо унда "Тоттенхэм" уни текинга қўйиб юборишига тӯғри келади Ҳозир қарор қабул қилиш керак бўлган пайт: клуб раҳбарлари 80 миллион фунтни олиб, уни сотадими ёки яна бир йилга сақлаб қолиб, кейин текинга қўйиб юборадими? Мана шу ўта муҳим, айни пайтда "шпорлар" учун оғир масаладир".

Леви шундай аҳволда турган бўлишига қарамасдан, Кейнни қўйиб юборгиси келмаяпти. У ҳужумчини қолдиришга, янги шартномага имзо чекишига умид қилмоқда.
"Бавария" аллақачон ўзига Левандовскини ўрнини босадиган вакил керак эканини англаб етган. Европа саҳнида кураш олиб бориш учун бу жуда ҳам муҳим саналади.
Харри Кейн учун "Реал" ҳам даъвогарлик қилаётганди. Аммо мадридликлар аллақачон курашдан чиқиб бўлган. "Манчестер Юнайтед" эса айни дамда ҳужум чизиғидан бошқа ҳудудларни кучайтириш билан оввора. Шундай вазиятда, "Бавария" керакли қадамларни вақтида ташлади. Тез орада Харри Кейн уларники бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:48, 29.06.2023.
Ўқилди: 1633 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.