Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

"Брайтон"нинг чўнтагини "қаппайтирган" футболчилар

Баҳо:
+ | -

Эван Фергюсон (марказий ҳужумчи, 18 ёш)

"Манчестер Юнайтед мухлислари ўзининг севимли клубига ёш ирландияликни қўлга киритишни таклиф қилган. Бу борада жамоанинг ўзи ҳам ҳаракатни бошлаган. Бир неча йил олдин "Брайтон"да бир тийинга ҳам қиммат бўлган ҳужумчи якунига етган мавсумда ажойиб дебют қилди. Ҳозирда унинг трансфер нархи камида 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Эван тўпни ўзида кўп ушлаб тура олади, пастроққа тушиб ҳужум бошлайди. Агар Гвардиола Холандни қўлдан чиқарса, Фергюсонни жамоасига олиб келади. "Брайтон" аввалдан ўз футболчиларидан фойда кўрадиган жамоага айланган. Бу сафар ҳам шундай бўладиган кўринади.

Марадона заявил об отказе возглавить сборную Венесуэлы по футболу :: Футбол  :: РБК Спорт

Мойсес Кайседо (таянч ярим ҳимоячиси, 21 ёш)

Бу мавсумда Фергюсондан ташқари ярим ҳимоячи Кайседо ҳам юқори даражада ўйнади. Унга "Манчестер Юнайтед" катта қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Ковачич, Канте ва Хаверц каби футболчиларини сотиб юборган, жаҳон чемпиони Энцога шерик излаётган "Челси" ҳам футболчини кузатмоқда. "Манчестер Юнайтед" Маунт трансферини ҳал қилиб бўлди, Кайседони олиши даргумон. Аммо 21 ёшли ярим ҳимоячи қайси клубда ўйнамасин, асосий таркибга лойиқ. Унинг трансфер нахри икки йил олдин 5 миллион эди, ҳозирда эса 75 миллионгача кўтарилган.

Проблем с трансфером нет, «Челси» готовится объявить о покупке нового игрока

Алексис Макаллистер ярим ҳимоячи, 24 ёш)

Аргентиналик Жаҳон чемпиони яқиндагина "Ливерпуль" сафига ўтди . Мерсисайдликлар футболчи учун 42 миллион евро тўлаган. "Чайкалар" уни бир пайтлар атиги 8 миллион еврога сотиб олган. Унинг трансферидан жамоа, албатта, мамнун. Алексиснинг статистикаси "Ливерпуль"ни қониқтирди. Макаллистернинг отаси ҳам футболчи бўлган ва Марадона билан бир сафда терма жамоа шарафини ҳимоя қилган. Шотландча фамилияга эга футболчи ҳозир, Шотландия устидан ҳукмронлик қилган "Ливерпуль"да.

Макаллистер ведет переговоры с Ливерпулем

Первис Эступиньян (чап қанот ҳимоячиси, 25 ёш)

"Брайтон"даги илк мавсумдаёқ жамоасимга ачна фойдаси тегган ҳимоячи Первис Эступиньян бундан олдин "Вильярреал" футболчиси эди. "Чайкалар"га чап қанот ҳимоячи керак эди ва бу трансферда кўплаб клублардан устун келди. Ёш футболчига бир қанча бой клублар қизиқмоқда. Гарри Невиль ўз талқинига кўра, ҳатто уни Премьер-Лига рамзий жамоасига киритди. "Брайтон"да йил давомида Эступиньяннинг нархи икки баравар қимматлаган.

Челси» проиграл «Брайтону», «Тоттенхэм» оказался сильнее «Борнмута» –  новости | TeleSport – бесплатные прямые онлайн трансляции / TELESPORT

Марк Кукурелья (чап қанот ҳимоячиси, 24 ёш)

"Челси" ўтган мавсум испаниялик Марк Кукурельяни қарийб 65.3 еврога сотиб олди. Кўпчилик Маркни бу нархга арзимайди, деган фикрда. Нафақат унинг трансфери, балки, бошқа муваффақиятсиз кўплаб трансферларга Тед Боэлининг бозорни тушунмаслиги айтилган. Марк "Барселона" тарбияланувчиси, аммо футболчи айни пайтда Испания терма жамоасига чақирилмайди. Агар Почеттино ундан унумли фойдаланса, Кукурелья жамоага зарар келтирмайди. Футболчининг трансферидан "чайкалар" 47.3 миллион евро соф даромад кўрди.

Челси» предложил 50 млн фунтов стерлингов за испанского игрока | NEWS.am  Sport - Все о спорте

Бен Уайт (ўнг қанот ҳимоячиси, 23 ёш)

Айни вақтда "Арсенал"нинг асосий таркиб футболчиси, терма жамоадан ҳам чақирув олган Бен Уайт жисмонан кучли, тактик жиҳатдан анча малакали. Салиба унинг ёнида ўйнаса, схема жуда яхши ишлайди. Зинченко каби тўпни унча ўзида кўп ушлаб туролмаса ҳам келажакда марказда, ўнг қанотда ўйнай оладиган кучли футболчига айланиши мумкин. Артета Бенни ҳужумда мукаммал эмаслигини тушунади, лекин у Сакани тўп билан таъминлай олади. "Тўпчилар" Уайт учун кўп тўлади, "Брайтон" унинг трансферидан 58.5 миллион евро ишлаб топди.

Arsenal are edging closer to signing Ben White from Brighton

Ив Биссума (ярим ҳимоячи, 25 ёш)

Биссума ҳали "Тоттенхем"да у қадар ҳам ўзини кўрсата олмади. Поттер ўрнинга Де Зерби келганидан кейин бир қанча иқтидорли футболчиларни сотиб юборди. Кукурелья ва Биссума Лондонга йўл олди. Макаллистер ҳам жамоасини ўзгартирди. Кайседо ва Фергюсон ҳам кетиши мумкин. "Брайтон" Ив Биссума трансферидан 12 миллион евро фойда кўрди.

Биссума считает себя лучшим полузащитником АПЛ. Спорт-Экспресс

Леандро Троссард (вингер, 28 ёш) ва Дэн Берн (чап қанот ҳимоячиси, 29 ёш)

Эдди Хау жамоаси, "Ньюкасл"да фаолият олиб бораётган Дэн ўтган мавсумда кўп ўйинларни асосий таркибда бошлади. Берн Триппье билан қанотларда ажойиб тандем бўла олди.

Я плачу, а он танцует”. Футболист в Англии покорил фанатов своей гибкостью:  11 января 2023, 10:25 - новости на Tengrinews.kz

Троссард "Арсенал" таркибида Мартнелли билан рақобат қилмоқда. Артета уни марказда ҳам, қанотларда ҳам синаб қўрмоқчи. Бельгия термасида эса Эден Азар билан асосий таркиб учун кураш олиб бормоқда.

Троссард рассказал об адаптации в «Арсенале» ⊕ Новости футбола на  M.footballhd.ru

Каору Митома (чап қанот вингери, 26 ёш)

Япония терма жамоасида ҳозир кўплаб иқтидорли футболчилар бор. Улардан бири Каору Митома. Бир неча йил олдин "Брайтон" уни 3 миллионга сотиб олганди. Каору рақиб дарвозаси олдида тўп билан эркин ҳаракат қила олади. "Тоттенхэм"нинг ҳозирги мураббийи Постекоглу аввал ҳам уни "Селтик"га олиб келмоқчи бўлган. Энди бу урунишни Лондон клубида ҳам уддалаб кўрмоқчи.

Manchester United eyeing Kaoru Mitoma to replace Anthony Martial | Football  | Metro News

"Брайтон" ўйинчиларининг нархи қимматми? Молиявий жиҳатдан улар ортиқча баҳоланган бўлиши мумкин, аммо бу Премьер-Лига. АПЛда жанг қилишни биладиган ҳақиқий меҳнаткаш футболчилар бор. Кимгадир худди шундай тоифадаги футболчи керак бўлганда, "Брайтон"га мурожаат қилаверса бўлади. Фергюсондан Митомагача ҳаммаси жангчилар.

Манба: soccer.ru
Киритилди: 23:40, 29.06.2023.
Ўқилди: 3729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.