"Наполи" ҳимоячиси Жованни ди Лоренцонинг вакили бўлган агент Марио Жуфредди мижозининг келажаги ҳақида гапирди.
"У умрининг охиригача "Наполи"да қолмоқчи. Яқин ҳафталарда биз клуб раҳбарияти билан учрашамиз ва бу ҳақда гаплашамиз", - дея Жуфреддининг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.
29 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Наполи" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.