Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Расман. "Милан" "Челси" футболчисини сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Англиялик ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик “Милан” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Италия клуби расмий сайти хабар берди.

Футболчи клуб билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Аввалроқ футболчи "Челси"да ўйнаган.

Англия Премьер-лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида Лофтус-Чик 25 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. "Челси" мавсумни 38 турдан кейин 44 очко билан АПЛ турнир жадвалида 12-ўринда якунлади. Рубеннинг "кўклар" билан шартномаси кейинги йилнинг июнь ойида ниҳоясига етди. Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.

“Милан” Италия А сериясида тўртинчи ўринни эгаллади. “Россонерилар” 38-турдан сўнг 70 очко тўплади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:34, 30.06.2023.
Ўқилди: 2612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик