Кириш Регистрация

Гюлер "Барселона" вакиллари билан музокара олиб борди, лекин у "Реал"га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Фенербахче" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер фаолиятини "Реал Мадрид"да давом эттиришга умид қилмоқда.

Айнан “Барселона” ва “Реал Мадрид” клублари 18 ёшли футболчига асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда, у аллақачон Туркия терма жамоасида ўйнайди ва ўз ёш тоифасида Европанинг энг умидли футболчиларидан бири саналади.

Журналист Якуп Чинарнинг ёзишича, Гюлер яқинда "Барселона" аъзоси Деку билан учрашган, бироқ у "Реал Мадрид"да ўйнашни орзу қилгани учун "кўк-анорранглилар" сафига қўшилиш истиқболига иштиёқ билдирмаган. Мадридликлар ҳам товон пули 17,5 миллион еврога баҳоланган ҳужумкор ярим ҳимоячини сотиб олиш устида ишламоқда.

Киритилди: 02:11, 01.07.2023.
Ўқилди: 6036 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.