Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Превью. “Навбаҳор” – “Бухоро”

Баҳо:
+ | -

Суперлигасининг қолдирилган  8-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Бухоронинг  “Бухоро” жамоасини қабул қилади.

Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 58 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 58 та баҳсдан 32 тасида наманганликлар ғалаба қозонган бўлса, 16 та учрашувда бухороликлар зафар қучишган,  10 та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.

“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 105 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 62 марта тўп олиб чиққан. Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 106 очкони, “Бухоро” эса 58 очкони қўлга киритган. 

Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда "Навбаҳор"ни ўз майдонларида 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.

Шу кунгача Наманганда бўлиб ўтган 29 та баҳснинг 22 тасида мезбонлар, 4 тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дурангга имзо чекишган. “Лочинлар” ўз майдонларида бўлиб ўтган ўйинларда бухороликлар дарвозасига 67 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 22 та тўп олиб чиқишган.  

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бухоро” баҳси Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги  “Марказий”  стадионида 1 июль куни соат 20:00да старт олади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 09:24, 01.07.2023.
Ўқилди: 965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.