Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Локомотив»да «бронза» учун яхши имконият!

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"га қарши ўйинда катта куч сарфлаган "Навбаҳор" бугун "Локомотив"га қаршилик қила олмади. Тошкентликларнинг биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Казанков, Фоменко ва Оганесян томонидан киритилган 3та тўпга наманганликлар бир марта ҳам жавоб бера олишмади. Дарвоқе, Артурас Фоменко биринчи даврада "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилгани эътиборга молик.

Дарвоқе, ушбу ўйин аввал белгиланганидан 2 кун олдин ўтказилгани етмаганидек, у "Пахтакор" стадионида ўтказилди. Стадионни ўзгартириш ҳақидаги қарорга бугун келинди.

Ушбу ғалабадан кейин "Локомотив" очколарини сонини 43тага етказди ва энди 3-ўринда бораётган "Насаф"дан 2 очко ортда қолмоқда. Қаршиликлар ушбу турда "Нефтчи" меҳмони бўлишини инобатга олсак, Усмон Тошев Фарғонада очко йўқотса, "Локомотив"да бронза медали учун учун яхши имконият ҳосил бўлади. 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган 25-тур ўйинида ушбу жамоалар Қарши шаҳрида ўзаро тўқнаш келадилар. Ўтган ҳафтада "Олтин учрашув" гувоҳига айланган қаршиликлар, ноябрь ойининг иккинчи ярмида "Бронза учрашув"ни ҳам кузатишлари мумкин!

Олий лига. 24-тур.
"Локомотив" - "Навбаҳор" - 3:0 (3:0)
Голлар: М.Казанков (17), А.Фоменко (37), Ж.Оганесян (42)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Пахтакор 23 15 5 3 42-15 50
2 Бунёдкор 23 14 6 3 36-16 48
3 Насаф 23 13 6 4 35-17 45
4 Локомотив 24 12 7 5 37-21 43
5 Шўртан 23 12 3 8 36-27 39
6 Нефтчи 23 9 6 8 32-25 33
7 Бухоро 23 9 4 10 21-26 31
8 Олмалиқ 23 8 4 11 33-38 28
9 Динамо 23 8 2 13 24-25 26
10 Қизилқум 23 6 7 10 21-37 25
11 Металлург 23 7 3 13 27-42 24
12 Навбаҳор 24 6 6 12 17-32 24
13 Машъал 23 6 4 13 18-38 22
14 Андижон 23 4 3 16 24-44 15
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:52, 25.10.2012.
Ўқилди: 4073 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.