Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Расман. "Лестер" яна янги трансфер эълон қилди

Баҳо:
+ | -

30 ёшли ҳимоячи Конор Коди "Вулверхэмптон"дан "Лестер"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, трансфер суммаси 8,6 миллион евро + бонуслар сифатида 1,15 миллион еврони ташкил қилган. Футболчининг "тулкилар" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Коди "Вулверхэмптон"да саккиз йил ўйнади (2015 йилдан бери). 2022/2023 йилги мавсумда у "Эвертон"да ижара асосида ўйнади. Англиялик футболчи ҳисобига барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.

1 июль, шанба куни “Лестер” “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Харри Уинксни сотиб олгани маълум бўлганди.

Киритилди: 20:32, 01.07.2023.
Ўқилди: 1805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик