"Фенербахче" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер "Барселона"га ўтишга яқин турибди.
Кўринишидан, каталонияликлар 18 ёшли турк учун курашда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.
Журналист Жанлука Лонгари хабарига кўра, Гюлернинг "Барселона"га ўтиши келишиб олинмоқда. Манбага кўра, футболчининг "Фенербахче" билан шартномасида кўрсатилган 17,5 миллион евро товон пулидан ташқари, "кўк-анорранглилар", тахминан 17 миллионни комиссия сифатида тўлаши керак бўлади. "Барселона" ёш футболчининг бир йилдан кейин эмас, балки шу ёзда Хави Эрнандес жамоасига ўтишига умид қилмоқда.
Арда Гюлер “Фенербахче” таркибида 51 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 12 голга ассистентлик қилган.