Кириш Регистрация

Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Марсель"га ўтди

Баҳо:
+ | -

Марокашлик ярим ҳимоячи Амин Арит "Марсель" билан шартнома имзолади, деб хабар беради Франция клуби расмий сайти.

Сўнгги икки мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи "Марсель"да "Шальке"дан ижара асосида ўйнади. Провансликлар Аритни 5 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштиришди.

Арит “Марсель” сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:29, 02.07.2023.
Ўқилди: 1066 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик