"Вулверхэмптон"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Адама Траоре фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Sky Italia хабарига кўра, "Милан" ва "Рома" 27 ёшли вингерга даъвогарлик қилмоқда, улар футболчини эркин агент сифатида қўлга киритиши мумкин - июнь ойи охирида унинг "Вулверхэмптон" билан шартномаси тугаган.
Ўтган мавсумда Траоре барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.