"Лестер Сити"нинг собиқ футболчиси жамоага қайтиши мумкин. 33 ёшли Денни Дринкуотер "тулкилар" сафига қайтиш нияти борлигини билдирди. У шундай дейди:
"Мен яна футбол ўйнашни истайман. Ҳаммасини қайтадан бошлаш имконим бор. Қўлимдан келганича ёрдам беришни истардим. Таклиф келса, нега йўқ дейишим керак? Ҳозир у ерда ажойиб лойиҳа қайтадан бошланмоқда".
33 ёшли футболчи 2017 йилда "Челси"га 35 миллионга сотилганди.