Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Тимур Кападзе: "Ёшлар термасидаги футболчиларни ҳам “Олимпик”га жалб қиламиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Сурхон” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларин билдириб ўтди.

“Ғалаба қозонаётган эдик, аммо якунда дуранг бўлди. Қаердандир бироз ғалати тарзда гол киритилди. Бу вазиятда Нимелининг айёрлиги ҳам бор. У биринчи даврада ажойиб ўйнади. Силванусни яхши қўриқлашга ҳаракат қилдик ва фақатгина ўша вазиятда уни кўздан қочирдик. Иккала жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Бугун жуда ҳам иссиқ бўлди ва ҳаво етишмади. Шунга қарамасдан, иккала жамоа ҳам охиригача курашди.

Биринчи даврани дуранг билан якунладик, албатта, камчиликлар кўзга ташланди ва уларни кўриб чиқамиз. Ўйлайманки, мавсумнинг дастлабки ярмида йўқотилган очколарнинг ўрнини иккинчи даврада тўлдира оламиз.

Жалолиддинов иккинчи турда қизил карточка олган эди ва ундан тўғри хулоса чиқарди. Тўғри, сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бир учрашувни ўтказиб ҳам юборди. Футбол – эмоцияларга бой ўйин саналади. Майдондаги ҳарорат юқори. Шунга қарамасдан, футболчи ўзини босиб ҳаракат қилиши керак.

“Сурхон” асосан лонгболлар билан ҳаракат қилади. Иккита узатмадан сўнг учинчиси узоқ масофага узатилади. Биз уларнинг сўнгги учта баҳсини таҳлил қилиб чиққан эдик. Бугун ҳам шундай ўйнашга интилишди.

Жўрақўзиевда жароҳат бор. Мушакларидаги оғриқ бугун ҳам унга ўйнашга имкон бермади. Захира ўриндиғимиз у қадар кенг эмас. Жияновнинг ўрни ҳам сўнгги икки беллашувда яққол сезилди. Шу сабаб, жароҳати бўлсада, Отабекни бошланғич таркибда майдонга туширдик. Иккинчи таймда эса унинг ўрнини Ғиёсов эгаллади ва у ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Олдинги чизиқда яхши ижрочиларимиз бўлганида, иккинчи бўлимда янада яхши ҳаракат қилсак бўларди.

Мавсум аввалида ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётгани сабаб ушбу жамоадан футболчиларни таркибга жалб қила олмадик. Уларнинг ўрнига бошқа жамоалардан футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Бу орада кимдадир ўсиш бўлди, кимдадир бунинг акси. Албатта, ёшлар терма жамоасидаги футболчилардан ўз клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганларини таркибга жалб қилиб, жамоани кучайтирамиз”, – деди Кападзе.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:05, 03.07.2023.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8216]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5942]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2756]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2536]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2051]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1801]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1714]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1702]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1660]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1593]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик