Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Испания матбуоти «Металлург» хусусида

Баҳо:
+ | -

“Металлург” футбол академияси тарбияланувчиларининг Сан Себастьяндаги халқаро турнирдаги иштироки боис Испания матбуоти Ўзбекистон ҳақида, Бекобод футбол клуби ҳақида атрофлича маълумотлар бермоқда. Хусусан, бугун “Голсмедиа” нашри “Металлург” футбол академиясида фаолият олиб бораётган Пабло Баеса билан бир саҳифалик интервью ташкил қилди.

Хитой Халқ Республикасидаги фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга кўчиб ўтган Пабло Баеса сайт мухбирининг саволларига батафсил жавоб қайтарар экан, Ўзбекистон ҳақида, саноат шаҳри Бекобод футболи ҳақида жуда илиқ фикрларини баён этган. Жумладан, у “Металлург” клуби қошида очилган футбол академиясидаги шароитлар, тизим, иш қурилиши унга манзур бўлганлигини таъкидлаган. Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этишини, уларнинг энг истеъдодлилари эса “Металлург” футбол академиясида жамланганини, тез орада Суперлигада иштирок этаётган бош жамоада ўзига хос ўйин услубига эга иқтидорли ёшлар тўп суришини ва бу клуб элитанинг етакчи жамоаларидан бирига айланишини қайд этган.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 05:33, 04.07.2023.
Ўқилди: 2032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.